XVII–XVIII аср корейс адабиётининг энг муҳим бадиий ютуқларидан бири янги насрий жанрнинг, аниқроғи, нафақат инсонни бадиий акс эттиришга янгича ёндашув билан фарқ қилувчи, балки ижтимоий фош қилувчи тенденциялари билан алоҳида ажралиб турувчи роман жанрининг юзага келиши ҳисобланади. Корейс тадқиқотчиси Чо Донил таъкидлаганидек: «Ким Манжун томонидан яратилган асарлар корейс адабиёти тарихида янги босқичга асос солди, унга янги муаммоларни олиб кирди ва корейс адабиётининг ривожланиши жараёнида муҳим роль ўйнади». «Са хонимнинг жануб бўйлаб сарсон-саргардонликлари» романи оилавий романлар учун ўзига хос андоза бўлиб хизмат қилган. Бу асар подшоҳнинг оила бошлиғи сифатидаги роли ҳақидаги конфуцийчилик тасаввури нуқтаи назаридан ёзилган. Бунда подшоҳга мавжуд конфуцийчилик меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш, шу тариқа мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш вазифаси юкланади. Оила ва давлат ишлари бир-бири билан боғланган, чунки давлат – катта оила, агар оилада тартиб бўлмаса, бу ўз-ўзидан давлатда ҳам тартибсизликларга олиб келади, деган ғоя асарда етакчилик қилади. «Са хонимнинг жануб бўйлаб сарсон-саргардонликлари» романида Лю оиласи ҳақида батафсил ҳикоя қилинади. Са хонимнинг фарзанди бўлмагани туфайли ҳукмдор хотини устига бир жория олади. Романда уйғунликнинг бузилиши сюжетни белгилайдиган воқеалар ривожининг умумий шартидир. Оилада юзага келган зиддият қаҳрамоннинг душман устидан шахсий ғалабаси сифатида эмас,
балки ушбу қарама-қаршилик юзага келган оиладан ташқарида бартараф этилади. «Са хонимнинг жануб бўйлаб сарсон-саргардонликлари» романи учун «қаҳрамон-душман»ни шахсий қарама-қарши қўйиш эмас, балки Самовий қарама-қаршилик – «уйғунлик–ноуйғунлик» хос. Ким Манжун бу ерда давлат миқёсида ҳал этилиши керак бўлган муаммоларни кўтаради.
Асарда жамиятдаги икки қутб кучлари орасидаги зиддият муаммосининг кўтарилгани давлатдаги аҳволга нисбатан ёзувчининг муносабати, нуқтаи назаридан далолатдир. Ким Манжуннинг муаммоларни пардаланган услубда бўлса-да, жасорат билан кўтариб чиқиши, илғор ғояларни илгари суриши унинг ўз асарида адолатли ва инсонпарварликка асосланган жамиятга фаол бўлиш тенденциясини тасвирлай олганидан далолат беради. Бу ерда ёзувчининг давлатда зарур тартиб-интизомни ўрнатиш йўлини танлаш ва инсоннинг ижтимоий фаоллиги ҳақидаги нуқтаи назар хатолиги яққол кўриниб туради. Муаллифнинг қуйидаги хулосаси романнинг бутун тўқимаси бўйлаб ўтади: оиладаги кўнгилсиз зиддият кичик жамият ҳисобланган оила ва хонадоннинг тинчлиги, барқарорлигини таъминловчи «катта ёшли шахс»нинг роли ҳақидаги анъанавий тасаввурларга мувофиқ ахлоқий тикланиш орқали ҳал этилади.
На протяжении многих лет, при изучении патогенеза заболеваний центральной нервной системы, венозной системе не придавалось большого значения. Отсутствие достоверных знаний, трудность постановки диагноза, а так-же отсутствие объективных методов изучения нарушения венозного кровообращения, не давало в полной мере исследовать влияние венозных нарушений на церебральную патологию [43, 44].
Ушбу мақолада вертебробазилляр етишмовчиликли билан оғриган беморларда бўйиннинг дуплерли сканерлаш текшируви пайтида мия томирлари (артериал ва веноз) гемодинамикасининг ҳолати, мия томирларининг транскраниал допплер ультратовуш текшируви натижалари бўйича олиб борилган тадқиқотларимиз натижалари келтирилган. Веноз энцефалопатияси билан оғриган беморларга хос бўлган веноз қон айланишини ўрганиш натижасида ички бўйин (уйқу) венаси диаметрининг ошиши, қон оқими тезлиги ошиши ва Розентал базал венаси пульсация индексациясининг пасайиши, ЛСК (қон оқимининг чизиқли тезлиги) ошиши ва вертебрал (умуртқа поғонаси) веналари диаметри катталашиши хослиги аниқланди
Ҳуқуқий адабиётларда "жисмоний" ёки "юридик шахс" иборалари тез-тез тилга олинади. Улар ҳуқуқ назариясида, хусусий ҳуқуқ (асосан фуқаролик) соҳа тадқиқотларида, кейинги йилларда эса оммавий-ҳуқуқий адабиётларда ҳам ишлатилиб келинмоқда 1 . Қонунчиликка ҳар иккала термин ҳам маълум. Конституциявий ҳуқуқда, аксарият ҳолларда, жисмоний шахс ҳақида эмас, балки инсон ҳақида, фуқаро тўғрисида, фуқаролиги бўлмаган шахс ва ҳ.к.лар тўғрисида гап
боради. Конституцияларда инсоннинг (яъни жисмоний шахснинг) асосий ҳуқуқлари мустаҳкамланар экан, кўпинча "ҳар ким" сўзи ишлатилади (масалан, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга).